Жамият
Куни кеча Қонунчилик палатаси йиғилишида «Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқилган.
Ҳужжат билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари – қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя, ит, мушукни идентификация қилиниши (визуал ёки электрон биркаларни ҳамда электрон микрочипларни ҳайвонларга ўрнатиш) назарда тутилган.
Бироқ мазкур қонун лойиҳасини изоҳлаш жараёни нотўғри талқин қилингани боис ижтимоий тармоқларда фейк хабарлар тарқалиб кетди.
Палата спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, қонун лойиҳасини кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификация қилиниши асослилиги юзасидан эътирозлар билдирилган.
Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган.
«Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган», деб ёзади спикер ўринбосари.
Унинг таъкидлашича, умуман бу қонун «гўшт истеъмоли» ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан.
Қонунчилик палатасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида кеча жойланган изоҳга эндиликда ўзгартириш киритилди. Жумладан, гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган ҳайвонлар санаб ўтилганда, хато тариқасида киритилган уй ҳайвони олиб ташланди.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ