Сиртқи таълимда ўқийдиган талабалар Германияга ишга таклиф қилинмоқда

Сақлаш
22:16 / 17.09.2024 90 0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Германиянинг «NoVo Agency» ташкилоти 2024 йил ноябрь декабрь ва 2025 йил январь ойларида сиртқи таълимда ўқийдиган талабаларни «Ferienjob – work and travel» дастури бўйича Германияга 3 ойлик мавсумий ишларга таклиф қилади.

 

Бунда соҳалар:

▪️ Ишлаб чиқариш;

▪️ Саноат;

▪️ Омборхона логистикаси;

▪️ Қадоқлаш;

▪️ Гастрономия.

 

Қизиқиш билдирганлардан қуйидагилар талаб этилади:

▪️ Олийгоҳларнинг фақат сиртқи бўлими талабалари бўлиши;

▪️ 2024 йил ноябрь декабрь ва 2025 йил январь ойларида таътил даврида бўлиши.

▪️ ёши 18-35 оралиғида бўлиши.

 

Меҳнат учун соатига 14 евродан ҳақ тўланади (тахминан 198 минг сўм).

 

Бериладиган афзалликлар:

▪️ виза ҳужжатларни тайёрлаш ва бутун жараён давомида кўмак;

▪️ турар-жой топишда кўмак (шаҳар ва иш жойига қараб 450 евродан 600 еврогача).

 

Мурожаат учун:

(93) 454-64-27

(99) 025-95-95

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//