Жамият
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилги 2-мавсуми доирасида ғолиб бўлган лойиҳалар бўйича соҳалар кесимидаги таҳлилий маълумотни тақдим қилди.
Жадвалга кўра, ички йўлларни таъмирлашга оид лойиҳалар бу мавсумда энг кўп ғолиб бўлган – 773 та. Бу жами ғолиб бўлган лойиҳаларнинг 40 фоизини ташкил этади. Вилоятлар кесимида эса Қашқадарё асосий эътиборни мазкур масалага қаратган. Бу вилоят жами 137 та лойиҳани ютган бўлса-да, шундан 106 таси ички йўлларни таъмирлашга тегишли.
Иккинчи энг кўп ютган лойиҳалар умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва реконструкция қилишга тааллуқли – 472 та (24 фоиз). Бунда энг кўп ютган вилоятлар – Андижон (66 та) ва Фарғона (65 та).
Учинчи ўринда эса тиббиёт ташкилотларига оид лойиҳалар жой олган – 318 та (16 фоиз).
Ажабланарлиси, тиббиёт ташкилотларига оид лойиҳаларни энг кўп ютган ҳудуд Тошкент шаҳри бўлган.
Пойтахт аҳоли ютган лойиҳаларнинг асосийлари тиббиёт ва таълимга қаратилган.
.jpg)
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ