Жамият
Ўзбекистонликлар айни куннинг энг замонавий смартфони бўлган, 20 сентябрда расман сотувга чиқариладиган iPhone 16 телефонларини сотиб олиш учун неча кун ишлаши керак деб ўйлайсиз?
Банкир каналининг ёзишича, Ўзбекистондаги энг йирик гаджетлар бозори бўлган «Малика» савдо марказидаги айрим дўконлар аллақачон ушбу қурилма учун олдиндан буюртмаларни қабул қилишни бошлаб юборган.
Нархлар эса смартфонларнинг даражасига қараб фарқ қилади. Жумладан:
▪️ iPhone 16 – 1200 доллардан;
▪️ iPhone 16 Pro – 1700 доллардан;
▪️ iPhone 16 Pro Мах – 2050 доллардан.
Маълумот учун, айни вақтда 1 АҚШ доллари тижорат банкларида 12 750 сўм атрофидаги нархларда баҳоланмоқда.
Ўзбекистонда расмий ўртача иш ҳақи сўнгги маълумотлар бўйича 5,1 млн сўм ҳисобланади. Бу кунига 170 минг сўм дегани.
Шу ҳисобда, ўртача маош оладиган ўзбекистонлик iPhone 16'нинг оддий версиясини сотиб олиш учун 90 кун ишлашига тўғри келади.
iPhone 16 Pro модели учун ўртача маош оладиган фуқаролар 128 кун, iPhone 16 Pro Мах учун эса 154 кун ишлаши керак. Бироқ бу тахминан ҳисоблаб чиқилган маълумот. Чунки ойлик маош турличадир. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, кўп маош оладиган шахслар эртароқ, кам ойлик оладиганлар эса кечроқ муддатда ушбу қурилмани қўлга киритиши мумкин.
Масалан, банк ходимларига iPhone 16 Pro Мах сотиб олиши учун 54 кун етарли бўлса, ўқитувчилар учун 225 кун керак бўлади.
Хабарда келтирилишича, бир неча ҳафтадан сўнг нархлар анча пасайиши мумкин ва Про Мах модели 1300 доллар атрофида сотилади. Ҳисоблаш жараёни фақат олдиндан буюртма учун амал қилади.
Шунингдек, маълумотда АҚШ фуқаросининг iPhone 16 Pro Мах сотиб олиши учун 6 кун ишлаши етарли экани ҳам мисол тариқасида айтиб ўтилган.
Эслатма. Ўтган ҳафта Apple компанияси iPhone 16 смартфонларини тақдим қилди. Расмий сотув эса 20 сентябрдан бошланади.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ