Жаҳон
Олмаотадаги бошланғич мактаб ўқувчилари энди дарсда ухлаши мумкин, деб хабар берди Aqshamnews.kz нашри.
Таъкидланишича, мизғиб олиши учун уларда ҳатто «уйқу столи» ҳам мавжуд.
Бу орқали мактаблар замон билан ҳамнафас бўлишни мақсад қилмоқда. Бундан ташқари, сунъий интеллектдан ҳам максимал даражада фойдаланиш йўлга қўйилган.
Изоҳда ёзилишича, заиф болаларга узоқ вақт ўтириш мумкин эмас. Бундан ташқари, айрим болалар узоқдан қатнайди. Улар мактабга бориш учун эрта туради. Устига-устак, тирбандликларда туриб, толиқади. Буларнинг барчаси ўқувчининг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Шуларни инобатга олган ҳолда болаларнинг 20 дақиқалик танаффус пайтида «уйқу стол»ларида бироз дам олишига, ухлашига шароит яратилмоқда.
«Унинг хусусияти шундаки, талабалар қўнғироқ пайтида 15-20 дақиқа дам олишлари мумкин. Яъни, ётган столларда ухлаши мумкин. Биз бу амалиёт болалар саломатлигига қандай таъсир қилишини, дарсда ўзини қандай тутишини, ўқув жараёнини амалда кузатиб борамиз» дейди ўқитувчилардан бири.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77528
Жамият
56604
Жамият
55804
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ