Жамият
«UzAuto Motors» АЖ бош директори, швециялик Бо Инге Андерссонга иш ҳақининг 5% миқдорида жарима тариқасидаги интизомий жазо чораси қўлланилди. Бу ҳақдаги Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинди.
Бунга у АЖнинг ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрмагани сабаб бўлган.
Бунинг оқибатида хорижлик мутахассисга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312-моддасига асосан интизомий жазо чораси кўрилган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш чораларини кўриш АЖнинг Ходимлар билан ишлаш департаменти директори (И.Абдуллаев) ва Молия директорига (И.Раджабов) юклатилган.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77734
Жамият
56713
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ