Жамият
Президентнинг 2022 йил 31 августдаги Фармонига кўра, қорақалпоғистонлик ёшлар учун қўшимча квота ажратилиши белгиланган.
Мазкур Фармон ижроси юзасидан Давлат комиссиясининг навбатдаги баёни билан қорақалпоғистонлик ёшлар учун бакалавриат таълим йўналишларига базавий тўлов-контракт асосида 10 000 та қўшимча қабул параметри тасдиқланди. Квоталар ажратилишида туманлар кесимида тармоқ соҳалари бўйича олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж инобатга олинган.
Бунда ажратилган қабул параметрларининг:
▪️ Тошкент шаҳридаги ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти;
▪️ Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти;
▪️ вилоятлардаги ОТМ ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти тасдиқланган.
Хабарда келтирилишича, 10 000 та қўшимча қабул параметри – кириш имтиҳонларида 56,7 балл ва ундан юқори балл тўплаган, лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилган.
Қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган қорақалпоғистонлик ёшлар тавсия этилганлик ҳолатини мй.узбмб.уз сайти орқали шахсий кабинетидан билиб олиши мумкин.
Олий таълим муассасаларига ҳам танлов қайдномалари етказилади.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77734
Жамият
56713
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ