Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан бугун, 17 сентябрь куни тонгда «Марказий Осиё – Германия» саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди.
Маълумот учун, мазкур саммит иккинчи марта ўтказилмоқда. «Марказий Осиё – Германия» форматидаги биринчи саммит ўтган йили 29 сентябрь куни Берлин шаҳрида ўтказилган эди.
Хабарга кўра, тадбирда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.
Бундан ташқари, давлатлар етакчилари Германиянинг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56809
Жамият
56035
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ