Илм-фан
16 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида АОКА, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, УзРепорт телеканали ҳамкорлигида китобхонлик байрами – “Битмас хазина” китоб фестивали ва кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлади.
“Мамлакатимизда 7 йилдан буён “Китобхон миллат” ғояси кетяпти. Бугунги “Битмас хазина” фестивали ҳам шу ғоянинг узвий давоми саналади” – дея фестивални дастлабки очиб берувчилар сафида сўз бошлади Отабек Ҳасанов.
Тадбирда ўзбек адиблари, олимлар, ноширлар, полиграфия, китоб-савдо ташкилоти, нашриёт мутахассислари, китобхонлар ҳамда талаба-ўқувчилар иштирок этди. Конференцияда сўзга чиққанлар китобхонлик тарғиботи, ноширлик муаммолари, китобларни давр ва замонга мослаштириш масалалари ҳақида фикр юритди.
Шунингдек, Ҳасанов ёшларнинг китобхонлиги келажакда уларнинг лидер бўлиб етишишида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади:
“Ҳамма нарсанинг, барча эшикларнинг калити бу – илмдир. Ва ўйлайманки, бугун китоб ўқиётган авлод эртага, индинга барчани бошқаради” – дея Президентнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигидаги байрам табригида айтган сўзларидан иқтибос келтириб, сўзида давом этди Отабек Ҳасанов.
“Одамлар бугун бир-бирига китоб совға қилишни ўрганди. Яқинда бир тўйга бордим, келин-куёвнинг сарпосига 40 та китоб совға қилишди. Мана, бўларканку!” – дея китоб ўқиш бугунги кунда оммалашаётганини фахр билан айтиб ўтди Хасанов.
Республика Маънавият ва маърифат марказининг раҳбари бўлиб ўтган тадбирда хусусий ва давлат нашриётларини қийнаётган муаммоларни эшитишга тайёр эканини билдирди.
“Китоб кўпайди, лекин сифатчи? Сондан сифатга қачон ўтамиз? Сифатга ўтиш учун нима қилишимиз керак? Китоб ўқишни ҳам танлаш керак! Дуч келган китобни ўқиш ҳам, унга вақт сарфлаш ҳам хатолик. Демак, бугун ёшларда китоб танлаш дидини уйғотиш керак. қайси китобни ўқиш керак-у қайсинисини ўқимаслик кераклигини саралай олиш ҳам катта нарса”.
Бу борадаги камчиликларни бартараф этиш бўйича келгусида амалий ишлар, янги лойиҳалар ўтказилишига келишиб олинди. Чунки, китобхонлик ҳар қандай давр ва замонда ёш авлод тарбиялашнинг энг яхши усули, маънавий озуқа манбаидир.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ