Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
Саммитда минтақа мамлакатларининг Германия билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Хабарда ёзилишича, йиғилишда савдо-иқтисодиёт, инвестиция, технологиялар, транспорт-коммуникация ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Бундан ташқари, Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Маълумот учун, «Марказий Осиё – Германия» форматидаги биринчи саммит ўтган йили 29 сентябрь куни Берлин шаҳрида ўтказилган эди.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77316
Жамият
56470
Жамият
55664
Жамият
50722
Жамият
//
Изоҳ йўқ