Спорт
Тошкент шаҳар ҳокими Ҳукуматнинг жорий йил 9 сентябрдаги «2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХВИИ ёзги Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни муносиб тақдирлаш тўғрисида»ги 558-сон қарори ижросини таъминлашга доир қарорини имзолаган, дея хабар беради Хабар.uz нашри.
Ҳужжатга кўра, Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган пара-атлетлар уй-жойлар совға тариқасида берилган бўлиб, мулклар «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган шахсий ғазна ҳисобидан ҳомийлик хайрия маблағларидан олинган.
Шунингдек, қарорда олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган спортчиларни бир марталик пул мукофоти ҳамда енгил автомобиллар билан тақдирлаш ва уларни тайёрлаган тренерларга бир марталик пул мукофоти тақдим қилиш ҳам назарда тутилган.
Маълумот учун, Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон делегациясини Париж Олимпиадасига тантанали кузатиш маросимида ғолиб ва совриндор спортчиларга давлат томонидан бериладиган мукофот пуллари миқдори (чемпионларга 200 минг доллари, кумуш медаль соҳибларига 100 минг доллар, бронза медаль совриндорларига эса 50 минг доллар) маълум қилинган эди.
Ҳукуматнинг юқоридаги қарорида спортчиларга берилган уй-жойлар ҳамда енгил автомобиллар «Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси» сифатида мулк ҳуқуқи асосида спортчиларга бепул берилиши белгиланган.
Эслатма! Миллий терма жамоалар спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассислари учун бир марталик тўланадиган пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди ва уларга ижтимоий солиқ ҳамда суғурта бадаллари ҳисобланмайди.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ