Спорт
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Испания – Қозоғистон (1:1) учрашувидан сўнг Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Рикардо Кака Championat.asia нашрига кичик интервью берди.
Мураббий ўзбекистонлик барча мухлисларга раҳмат айтган.
«Бугун ўзимни худди уйдагидек ҳис қилдим. Андижонга етиб келган кунимиздан бери уйда юргандекмиз. Учрашувдан олдин мухлислар »коридор« қилиб, ўйинга кузатиб қўйди. Ҳамма бизни қўллаб-қувватламоқда. Ҳамма ерда Ўзбекистон ва Қозоғистон байроқлари, бу шунчаки ажойиб. Барча бизга ғалаба тиламоқда. Бундай вақтда ўзимни тийиб тура олмадим ва кўзимга ёш келди, тўғриси. Имкон қадар тезроқ Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинига ташриф буюриб, уларга мухлислик қилишни кутяпман. Мухлислар трибунасига келиб, Ўзбекистонга мухлислик қилмоқчиман. Ўзбекларнинг бундай ҳурматига қандай жавоб қайтаришни билмаяпман», деган у.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ