Жамият
Болгарияга ишлашга бориб, ҳужжатлари ва пулларини ўғирлатган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси.
Маълум бўлишича, 30 ёшли фуқаро Ж.М. жорий йилнинг сентябрь ойида Болгариядан Туркияга учиб келган ва шу куннинг ўзида Фотиҳ туманида «Султон Аҳмад» жоме масжиди яқинида ўзига тегишли бўлган сумкасини ўғирлатиб қўйган.
Шундан сўнг, у Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага Ўзбекистонга қайтишда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
Бош консулхона фуқарога уйга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб, вақтинча Туркияда яшаши учун бошпана билан таъминлаган.
Шу билан бирга, «Uzbekistan Airways» АЖ Истанбул ваколатхонаси ва сахий ўзбекистонликлар ҳомийлиги ёрдамида Ж.М.га авиачипта харид қилиниб, Ўзбекистонга қайтарилган.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77734
Жамият
56713
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ