Спорт
Пара-атлетлар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан ўтган учрашувда Шавкат Мирзиёев моҳир ва жонкуяр мураббийларга, барча мутасадди ва мутахассисларга ҳам миннатдорлик билдирди.
Жумладан, пара енгил атлетика бўйича тажрибали тренерлар – Иброҳимжон Юсупов, Яҳёбек Яқубов, Сардор Худайберганов, Григорий Камуля, Азизжон Норматов, Раҳмонберди Хўжамов, Галина Казаковага, пара дзюдо бўйича моҳир мураббийлар – Маҳмуд Омонов, Муратбой Дусумбетов, Алфия Ибрагимова, Фозил Караматов ва пара таэквондо бўйича таниқли мураббий Бобур Қўзиевга, пауэрлифтинг бўйича тажрибали устозлар – Фазлиддин Умирзоқов, пара сузиш бўйича Равшанбек Амилов ва ўқ отиш бўйича Наталя Ефимовага, шунингдек, психолог мутахассис Лола Агзамовага алоҳида ташаккур изҳор этилди.
«Бугун бир ҳақиқатни тўла ишонч билан айта оламиз: Янги Ўзбекистоннинг ўз матонат мактаби, шон-шараф мактаби бор. Бу мактабнинг чинакам бунёдкорлари сизлар, десак, бу ҳам айни ҳақиқат бўлади», – дея таъкидлаган давлат раҳбари.
Шунингдек, келгусида юртимизда параспорт турлари билан бирга ногиронлиги бўлган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган спорт турларини ҳам кенг ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилиши маълум қилинди.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77734
Жамият
56713
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ