Kelasi hafta ayrim viloyatlarda yomgʻir yogʻishi kutilmoqda

Сақлаш
20:29 / 13.09.2024 58 0

Ўзгидромет 15–17 сентябрь кунлари учун об–ҳаво маълумотларини эълон қилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 9–14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–13°, кундузи — 15 сентябрда 21–26°, 16–17 сентябрда 23–28° бўлади.

 

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 16 сентябрь куни баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси — 15–16 сентябрда 12–17°, 17 сентябрда 10–15°, кундуз кунлари 25–30° бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳам ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 сентябрда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 16 сентябрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси — 15–16 сентябрда 12–17°, 17 сентябрда 10–15°, кундузи – 15 сентябрда 27–32°, 16–17 сентябрда 25–30° бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 16 сентябрда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда

чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечалари 12–17°, кундузи — 15–16 сентябрда 27–32°, 17 сентябрда 28–33° бўлади.

 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 10–15°, кундузи — 15–16 сентябрда 26–31°, 17 сентябрда 25–30° бўлади.

 

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 15 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, 16–17 сентябрда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, 17 сентябрда баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 16 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10°, кундузи — 15–16 сентябрда 18–23°, 17 сентябрда 13–18° бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//