ЖЧ-2026 саралаш. 2-турнинг рамзий жамоаси тузилди

Сақлаш
17:10 / 13.09.2024 90 0

Футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг 3-саралаш босқичи 2-тур доирасидаги баҳслар якунига етди. Sofascore мазкур тур учрашувларида қатнашган ўйинчиларнинг рамзий жамоасини тузди.

 

Унда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2 нафар аъзоси – Элдор Шомуродов ва Ҳусниддин Алиқулов ҳам ўрин олган.

 

2-турда Қирғизистон терма жамоасига 1-голни киритган Шомуродов рамзий рўйхатда 8.4 балл олган. Учрашувнинг муҳим 2-голига муаллифлик қилган ҳимоячи Алиқуловнинг ҳаракатларига эса 8.0 балл берилган.

 

Фото: Sofascore

 

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2-турда Қирғиз Республикаси меҳмони бўлиб, якунда 2:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//