Пойтахт мактабларининг бирида Миллий гвардия ходимлари учун пул йиғилаётгани ҳақида хабар тарқалди

Сақлаш
15:57 / 13.09.2024 93 0

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 265-мактабда Миллий гвардия ходимларига қўриқчилиги учун ота-оналардан пул йиғиб олинмоқда, деб хабар берди Хабар.uz.

 

Бунда нашр келиб тушган мурожаатда таянган.

 

Таъкидланишича, ота-оналар гуруҳида гуруҳ раҳбари шу мазмундаги хат билан пост қолдирган.

 

Постда август ойида катта мажлис бўлиб ўтгани, мажлисда ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаб турадиган МГ ходимларига мактаб маъмурияти ва ота-оналар томонидан ҳомийлик асосида пул тўланишига бир овоздан келишиб олингани ёзилган.

 

Фото: Хабар.uz

 

Ҳолат юзасидан Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси берган расмий муносабатга кўра, мактаблар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ажратилган қоровул штатларини молиялаштириш давлат бюджети томонидан амалга оширилади.

 

Миллий гвардия бўлинмалари томонидан таълим муассасалари ёки фуқаролардан мактабларни қўриқлаш учун пул талаб қилиш юзасидан ҳеч қандай топшириқлар берилмаган. Шу сабабли ҳам Хабар.уз томонидан берилган маълумот ҳақиқатга умуман тўғри келмайди.

 

МГ матбуот хизмати ўз муносабатида оммавий ахборот воситалари орқали ёлғон маълумот тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлишини ҳам эслатиб ўтган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//