Жамият
Словакия, Венгрия, Хорватиядаги иш берувчилари 20 дан 46 ёшгача бўлган ўзбекистонликларни бир қатор соҳаларга ишга таклиф этмоқда.
Словакия:
▪️ 5000 нафар автомобиль заводида ишловчи мутахассис;
▪️ 1000 нафар ишлаб чиқариш заводларида ишловчи мутахассис;
▪️ 500 нафар электрик ва пайвандчи (соҳада 3 йиллик тажриба талаб этилади);
▪️ 350 нафар фура ҳайдовчиси;
▪️ 200 нафар кара ҳайдовчиси.
Ойлик иш ҳақи 1000 евродан 2400 еврогача этиб белгиланган.
Хорватия:
▪️ Қурилиш соҳаси учун бетон қуювчилар, арматурачилар, монолит қўювчилар.
Маош чегараси 1000 доллардан бошланди. Энг юқори ҳақ эса – 2500 доллар.
Венгрия:
▪️ Авто эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш заводи учун мутахассислар;
▪️ Samsung заводи омборларида ишловчи ишчилар;
▪️ Атом электростанцияси қурилиши учун мутахассислар.
Меҳнат учун 1000 доллардан 1500 долларгача ойлик тўланади.
Бундан ташқари, Россия иш берувчилари ҳам қуйидаги вакант жойларни таклиф қилмоқда:
▪️ 2000 нафар қурилиш соҳаси ходимлари;
▪️ 1000 нафар ишлаб чиқариш ходимлари.
Бунда ойлик хизмат учун 900 доллардан 2000 долларга иш ҳақи тўланади.
Юқоридаги таклифга қизиқиш билдирганлар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.
Бандлик вазирлиги берган хабарга кўра, мазкур лойиҳа Ўзбекистонда лицензия асосида фаолият олиб бораётган «Naimix» хусусий бандлик агентлиги билан ҳамкорликда тайёрланган.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ