Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида иккита чегара божхона пости очилди

Сақлаш
20:57 / 12.09.2024 139 0

12 cентабр куни Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳрида жойлашган «Қорасув» чегара божхона пости, ҳамда Наманган вилояти Учқўрғон тумани Бўстон маҳалласидаги «Учқурғон» чегара божхона постининг тантанали очилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.

 

Қайд этилишича, «Учқурғон» божхона постидан бир кунда ўртача 10 минг нафар фуқаро ўтиши мумкин. У орқали 500 дан ортиқ юкли ҳамда 300 дан ортиқ енгил автотранспорт воситаси ҳаракатланиши кутилмоқда.

 

Ушбу пост географик жиҳатдан бевосита Қирғизистоннинг «Ўш-Бишкек» довон авто йўлига яқин ҳисобланади.

 

 

Ўзбекистоннинг «Учқўрғон-Автойўл» ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги «Кенсай-Автойўл» назорат-ўтказиш пунктлари сайёҳларнинг Қирғизистон ҳамда Хитойга ўтиб қайтишлари ва транзит ўтишлари учун энг қисқа йўл ҳисобланади, дейилади хабарда.

 

Тожикистоннинг Хўжанд вилоятидан Россия, Хитой ҳамда Қирғизистон давлатларига олиб ўтиладиган транзит юклар ҳам «Учқўрғон» чегара пости орқали ҳаракатланиши натижасида Андижон вилояти «Дўстлик» чегара постидаги транспорт оқими 30−40 фоизга камайиши кутиляпти.

 

Қўмитанинг маълум қилишича, мазкур ўтказиш пункти 2016 йилда Қирғизистон томонидан бир тарафлама ёпиб қўйилган эди.

 

12 cентабрда, шунингдек Андижон вилоятидаги Қирғизистон билан чегарадош «Қорасув» чегара божхона пости ҳам 14 йиллик танаффусдан сўнг қайта очилди. Постдан кунига 12 мингдан ортиқ одам ўтиб-қайтиши мумкин.

 

 

Пост орқали йўловчилар асосан ёпиқ иншоотлар бўйлаб ҳаракатланади. Постда божхона назорати ва расмийлаштирувини тезкор ва самарали амалга ошириш учун барча шароитлар яратилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//