Австралияда 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин

Сақлаш
18:07 / 12.09.2024 136 0

Австралия ҳукумати ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ёш чегараларини белгиламоқчи. Бунда болалар ва ўсмирларга тармоқлардан фойдаланиш таъқиқланиши кўзда тутилган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Энтони Альбанезе хабар берди.

 

Ҳукумат раҳбарига кўра, 2024 йил якунига қадар имзоланиши кутилаётган ушбу қонун “Онлайн-таҳдидлардан болалар ҳимоясини таъминлаб, интернет ёшларга етказиши мумкин бўлган зарарни камайтиришга ёрдам беради”.

 

“Ижтимоий тармоқлар жамиятга зарар етказиб, болаларни ҳақиқий дўстликдан маҳрум қилади ва уларнинг ҳаётий тажриба орттиришига тўсқинлик қилади” – такидлади Альбанезе.

 

Вазирнинг АВС радиосига берган интервьюсига кўра, ҳукумат мамлакат фарзандлари ҳақиқий ҳаётда реал инсонлар билан мулоқот қилиш тажрибасини ўзлаштириши учун телефон ва бошқа гаджетларидан чалғиб, футбол поляси, волейбол майдончасига чиқиб ўйнашини, бассейнларга боришини хоҳлайди.

 

У шунингдек, жойланадиган контент учун технологик платформалар ва ижтимоий тармоқ администраторлари, уларга кириш имкони учун эса ташкилот жавобгарлигини айтди.

Ҳукумат тегишли қонунни 2024 йил якунига қадар имзолашни режалаштирган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//