Спорт
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева паралимпия ўйинларида муносиб иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларга миннатдорчилик билдирди.
Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон жамоаси дунё бўйича энг кучли 15 таликка кирди.
«Биз 168 давлат орасида 13-ўринни эгалладик. Мусобақаларда қатнашган ва байроғимизни шараф билан ҳимоя қилган спортчилар – ҳар бирингиз бизни лол қолдирган ҳақиқий қаҳрамонсиз!» - дейди президент ёрдамчиси.
У жамоа медалларининг деярли ярмини қўлга киритган қизларга эса алоҳида миннатдорлик билдирди.
«Сизнинг жасоратингиз, кучингиз, шижоатингиз бизга ғурур ва илҳом бағишлайди! Сиз имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини яна бир бор исботладингиз.
Бутун мамлакат қалбан сиз билан бирга! Сиз билан фахрланмоқда ва қувончингизга шерик бўлмоқда. Биз сиз билан кучлимиз! Минг раҳмат!» - дейди Саида Мирзиёева.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77823
Жамият
56758
Жамият
55988
Жамият
51046
Жамият
//
Изоҳ йўқ