Жамият
Шаҳрисабз маҳаллий аэропорти 11 сентябрь куни фуқаро авиациясининг парвозлари учун ўз фаолиятини тиклади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Маълум қилинишича, Silk Avia авиакомпаниясининг Тошкентдан учган самолёти маҳаллий вақт билан соат 13:10 да аэропортга бориб қўнган. Парвоз вақти 1 соат 30 дақиқани ташкил этган.
Л410 русумли самолёт сув аркаси билан, биринчи йўловчилар эса карнай-сурнай садолари остида тантанали равишда кутиб олинди. Аэропортга парвозлар деярли 21 йилдан сўнг қайта йўлга қўйилди. Шаҳрисабз аэропорти 2003 йилнинг ноябрь ойида ёпилган эди.
Шаҳрисабздан 5 км жануби-ғарбда қурилган мазкур аэропорт 1983 йилда очилган. 1983-1996 йилларда Тошкент-Шаҳрисабз йўналиши бўйича парвозлар ёз ойларида ҳафтасига 4 марта, куз-қиш мавсумида эса 3 марта амалга оширилган, шунингдек, Урганч-Шаҳрисабз йўналиши бўйича ҳам самолётлар ҳафтасига икки марта парвоз қилган. 1993-1995 — йилларда Тошкент – Қарши – Шаҳрисабз йўналишида парвозлар йўлга қўйилган. Ҳаво қатновлари Ан-2, Ан-24, Як-40, РЖ-85 русумли самолётларда амалга оширилган.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ