Жамият
Бойсун туманида 1 сентябрь куни «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конига қарашли қудуқда бурғилаш ишлари вақтида технологик жараённинг бузилиши оқибатида олтингугурт гази чиқиши кузатилди. Орадан 10 кун ўтган бўлсада, газнинг чиқиши ҳалигача тўхтагани йўқ.
11 сентябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ФВВ матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев Бойсундаги ҳолат юзасидан изоҳ берди. Унинг айтишича, ҳудудда ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда ва вазият яқин кунларда назоратга олинади.
«Газнинг табиатга чиқараётган зарарини камайтириш мақсадида сизиб чиққан газ ёқиб қўйилган. Бу тажриба бутун дунёда бор. Шамол қайси томонга эсса газ ўша томонга қараб эсиб боради. Бу ер (Бойсун) тоғолди ҳудуд бўлгани боис турли томонлардан шамол эсади.
Ўша ҳудуддаги бир нечта қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинган. Лекин аҳоли яшаш жойига қайтиб келиш ҳолатлари кузатилмоқда. Оммавий заҳарланишлар йўқ. Тўғри, мол-ҳолларини, уй-жойларини кўриш учун келган фуқароларда айрим ҳолларда заҳарланиш ҳоллари бор. Бу енгил заҳарланиш. Шифокорга мурожаат қилганидан сўнг қисқа вақт ичида улар керакли ёрдамни олиб, шифохонадан чиққан ҳолатлар бор. Улар ўз ишларини давом эттирмоқда», деган Самандар Ҳикматуллаев.
ФВВ масъулининг қўшимча қилишича, яқин кунларда бу конни жиловлаш ишлари олиб борилади, аммо муддати аниқ эмас.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ