Энди тадбиркор кредит олиш учун эҳтиёжманд одамларни ишга қабул қилиши керак бўлади

Сақлаш
23:19 / 11.09.2024 110 0

Йиғилишда туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари камбағал оилалар хонадонига кириб, бу ердаги шароитни ўз кўзи билан кўрсагина натижа бўлиши таъкидланди.

 

«Одамларга қанча ёрдам бермайлик, маҳаллалар шароитини яхшиламасак, камбағаллик қисқармайди», – деди давлат раҳбари.

 

Шу боис, келгуси йилда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга барча манбалардан 1,6 миллиард доллар ажратиладиган бўлди.

 

Бунда маблағнинг 1,2 триллион сўми, аввало, энг оғир 300 та маҳаллада сув насослари ва қуёш панеллари ўрнатишга берилади.

 

Яна 2 триллион сўм ҳисобидан эса энг оғир 500 та маҳаллада электр, йўл, интернет ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал этилади.

 

Мазкур ишларни амалга ошириш учун вазирлар, ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, бошқарма бошлиқларидан иборат 250 нафар раҳбарга энг оғир 1 мингта маҳалла боғлаб берилади.

 

Шунингдек, вилоятдаги 2 минг ва тумандаги 12 минг нафар раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилади.

 

Бундан ташқари, энди тадбиркор кредит олмоқчи бўлса, уларга фақат эҳтиёжманд одамларни ишга олиш шарти қўйилади.

 

Чунки агар тадбиркорга кредит берилса, вилоятнинг ҳар бир туманида 1 тадан корхона очиб, унга 30 нафар эҳтиёжманд оила вакилини улушдор қилиб киргизади ва 4-5 миллион сўмгача ойлик тўлайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//