Жамият
Президент раислигида ўтаётган йиғилишда камбағалликка тушиш сабаблари ҳар хил экани, ечими ҳам алоҳида-алоҳида бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Шунингдек, йиғилишда камбағалликни қисқартириш бўйича кейинги йиллар учун жуда катта «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури тайёрланаётгани маълум қилинди.
Унда еттита имконият ва масъулият тамойили асосида Ўзбекистоннинг навбатдаги янги ёндашувлари белгилаб берилади.
Хабарда бундан буён камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланиши таъкидланди.
Шу мақсадда мутасаддиларга ҳар бир маҳаллани тўлиқ хатловдан ўтказиб, улардаги «камбағал оилалар портрети»ни ишлаб чиқиш топширилди.
Маълум бўлишича, эндиликда камбағал оила бўйича индивидуал дастур бўлади. Ҳар бир вазирликнинг эса аниқ вазифаси кўрсатилади.
Жумладан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизими оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш билан шуғулланса, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизими кимни реестрга киритиш, қайси оилани ундан чиқаришга жавоб бериши белгиланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
77823
Жамият
56758
Жамият
55988
Жамият
51046
Жамият
//
Изоҳ йўқ