
Жамият
Бугун, 11 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг танқидий-таҳлилий йиғилиши бўлиб ўтди.
Хабарда келтирилишича, унда айрим имом-домлалар зиммасидаги бирламчи вазифасига жиддий ёндашмаётгани, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлашда етарли саъй-ҳаракат қилмаётгани ва ижро интизомидаги нуқсонлар қаттиқ танқид остига олинган. Белгиланган тартиб-қоидалар, меҳнат шартномалари талаблари ва лавозим йўриқномаларига риоя этмаётган имом-домлаларга эса чора кўрилган.
Жумладан, 2024 йилнинг ўтган саккиз ойида мана шундай хато-камчиликларни содир этган, дин пешвоси сифатида иш фаолиятига эътибор қаратмаган ва меҳнат мажбуриятларини етарли даражада бажармаган Тошкент шаҳридаги масжидларда фаолият юритган 8 нафар имом-хатиб, 10 нафар имом ноиби вазифасидан озод этилган. Бундан ташқари, 2 нафар имом-хатиб ва 2 нафар имом ноибига ҳайфсан интизомий чораси қўлланилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси мазкур йиғилишда ҳар бир имом-хатиб дин ва меҳроб омонатини чуқур ҳис этиши, фаолиятини яхшилаб бориши, замон билан ҳамнафасликда доимий билим-малакаларини ошириши ва пешволик мақомига муносиб бўлишини таъкидлаган. Шунингдек, барча имом-хатибларни ушбу мартабада шариат ходими сифатида ихлос-у муҳаббат, тақво ва садоқат билан хизмат қилишига даъват этган.
Йиғилиш якунида эса масъулларга берилган топшириқлар юзасидан режа ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш вазифалари юклатилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ