Ўзбекистон сумо спорти тарихида биринчи жаҳон чемпионати медали қўлга киритилди

Сақлаш
21:35 / 11.09.2024 138 0

Жорий йилнинг 7–8 сентябрь кунлари Полшанинг Кротошин шаҳрида сумо бўйича йигирма бешинчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтди, деб хабар берди «Дунё» АА.

 

Эътиборлиси, мусобақада Ўзбекистон шарафини 4 нафар сумочи (2 нафар эркак, 2 нафар аёл) ҳимоя қилган:

▪️ Абдуқодир Усмонов (80 кг);

▪️ Махмуджон Максудов (115 кг);

▪️ Фаридахон Тулашова (73 кг);

▪️ Дурдона Абдужабборова (мутлақ оғир вазн).

 

Маълум бўлишича, Дурдона Абдужабборова аёллар ўртасидаги беллашувларда яхши натижа кўрсатиб, мазкур жаҳон чемпионатида бронза медалини кўлга киритган.

 

Шу тариқа у Ўзбекистон сумо спорти тарихида биринчи жаҳон чемпионати медалига сазовор бўлган спортчига айланган.

 

Абдужабборова баҳслар давомида Эстония, Полша ва Украина спортчилари билан курашган. Натижада, иккита ғалаба, иккита мағлубият қайд этган. Якунда эса у жаҳон чемпионати совриндорлари қаторидан жой олган.

 

Маълумот учун, Полша ташкил этилган ушбу мусобақада 33 та мамлакатдан 200 га яқин сумо спорти вакиллари қатнашган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//