Жамият
Фото: Газета.uz
Ҳукумат Қарори кўра, 2024 йил октябрь ойидан «Хотин-қизлар.уз» платформаси доирасида Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш модули ишга туширилади.
Бунда аниқланган муаммолар тегишлилиги бўйича «маҳалла – туман – вилоят – республика» даражасида ҳал этилиши таъминланади.
Шунингдек, жорий йилнинг 1 октябргача қуйидагилар ишлар амалга оширилади:
▪️ Муаммоларни ўрганиш модулига киритилган масалаларни, биринчи навбатда, маҳалла ва туман (шаҳар) даражасида, зарур ҳолларда эса вилоят ёки республика даражасида ҳал этиш ва мониторингини юритишни назарда тутувчи механизм жорий қилинади;
▪️ Муаммоларни ўрганиш модули орқали келиб тушган мурожаатларни масъул вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўрганиб чиқиш ва ҳал этишни таъминлаш мақсадида улар учун фойдаланувчи кабинетлар ташкил этилади.
Бундан ташқари, ҳужжатга биноан, 1 октябрдан бошлаб доимий равишда Муаммоларни ўрганиш модули орқали келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш, хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан мониторинг юритилади.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ