Мудофаа вазирилиги қўшинларида янги лавозимлар жорий этилди

Сақлаш
14:52 / 11.09.2024 76 0

2024 йил 27 февралдаги Президент Фармонига асосан Мудофаа вазирлиги қўшинларида «Бош сержант» ва «Бош сержант ёрдамчиси» лавозимлари жорий этилган, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот котиби полковник Отабек Йўлдашев.

 

Таъкидланишича, Мудофаа вазирлиги қўшинларида профессионал сержантлар корпуси фаолиятини такомиллаштириш мақсадида мазкур лавозимлар жорий этилган.

 

Хабарга кўра, «Бош сержант» командирнинг маслаҳатчиси, мазкур тоифадаги ҳарбий хизматчиларининг тўғридан-тўғри бошлиғи ҳисобланади.

 

Ушбу лавозимлар вазирлик марказий аппарати, ҳарбий округ қўмондонликлари, бирлашма ва қўшилма батальонларига ҳам киритилган.

 

Бундан ташқари, энди бу лавозимлар гуруҳда «Гуруҳ сержанти», взводда «Взвод сержанти» деб номланади.

 

«Бош сержант» ва «Бош сержант ёрдамчиси» лавозимларига тайинланган ҳарбий хизматчиларига дастлаб «Биринчи сержант», кейинчалик лавозимга мос бўлган навбатдаги «Штаб сержанти», «Мастер сержант» ва «Сержант майор» унвонлари босқичма-босқич бериб борилади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//