Жамият
«Агробанк» АТБ Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган бошланғич нархи 2 млрд 620 млн сўм бўлган давлат харидларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Маълум бўлишича, Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Агробанк» АТБ Навоий вилояти бошқармасида 2023 йил ҳамда 2024 йилнинг ўтган даври давомида ўтказилган танлов (тендер) савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги ҳамда «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Ушбу жараёнда бошланғич нархи 2 млрд 620 млн сўмлик 10 та давлат харидларида қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланган.
Жумладан, танлов ҳужжатларига мос равишда баҳоламаслик, мувофиқлаштириш ҳамда иштирокчилар ўртасидаги рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган талаблар мавжудлиги аломатлари кузатилган.
Якунда, Махсус комиссия томонидан «Агробанк» АТБ Навоий вилояти бошқармасига нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 29-моддаси талабларига амал қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида белгиланган тартибда иш қўзғатилган.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77734
Жамият
56713
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ