
Жамият
6-8 сентябрь кунлари Тошкентда машҳур хорижлик қўшиқлар иштирокида Пепси Мусиc Фест 2024 тадбири бўлиб ўтди. Ушбу фестиваль ажойиб мусиқий чиқишлардан ташқари, баъзи шахслар томонидан амалга оширилган безорилик ҳаракатлари туфайли ҳам ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан уларнинг шахси аниқланиб, жавобгарликка тортилди.
6-8 сентябрь кунлари Тошкентда машҳур хорижлик қўшиқлар иштирокида Пепси Мусиc Фест 2024 тадбири бўлиб ўтди. Аввалроқ ушбу фестивалда машҳур қўшиқчилар, жумладан Ниcоле Счерзингер ва Wиллй Wиллиам қатнашиши маълум қилинганди. Пойтахтнинг марказий ҳудудларидан бири, Ҳятт Регенcй Ташкент меҳмонхонаси олдида ўтказилган ушбу тадбирга хабарларга кўра, 100 мингдан кўпроқ одам келган
Фестивалнинг биринчи кунида тартибсизлик юзага келди. Одамлар Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари огоҳлантиришига қарамай, тўсиқларни бузиб ўтди, катта тиқилинчлар пайдо бўлди. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда муштлашувлар, ёшлар иштирокида турли гиёҳванд моддалар истеъмол қилинган видеоёзувлари тарқалди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ушбу ҳолатларга муносабат билдириб, фестивалнинг иккинчи ва учинчи кунларида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан жамоат тартибини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлари кучайтирилгани, айбдорлар шахси аниқланиб, қўлга олинганини маълум қилди.
Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, мусиқий тадбирда жамоат тартибини бузган 11 нафар вояга етмаган шахслар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбат ўтказилган ҳамда уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий баённомалар тузилган.
Гиёҳванд моддалар истеъмолини тарғиб қилган шахс эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорлик) ҳамда 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан айбдор деб топилиб, унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва БҲМнинг 3 баравари (1 миллион 20 минг сўм) миқдорида жарима қўлланилган.
ИИББънинг хабар беришича, фестиваль ва тартибсизлик давомида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ