Жамият
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида йўловчилардан бири автобусдан туширилиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, воқеа 10 сентябрь куни, соат 18:03да пойтахт кўчаларида ҳаракатланувчи 93-сонли автобус йўналишида содир бўлган.
Мазкур ҳолат «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ масъуллари томонидан ўрганилган.
Аниқланишича, ўша куни автобус йўналиши ҳайдовчиси Р.О томонидан ёрдамлашиш учун ишга жалб қилинган Шерали исмли фуқаро ва йўловчи ўртасида келишмовчилик юзага келган.
Ҳолатга холислик билан аниқлик киритиш мақсадида, автобусга ўрнатилган видеокузатув камераларидаги ёзувлар текширилган. Тасвирларга кўра, транспортдан тушириб юборилган эркак маст бўлган.
Шунингдек, йўловчи жамоат транспортида юриш қоидасига ва маданиятига амал қилмасдан автобус салонидаги бошқа йўловчилар, жумладан, ёнида турган аёлга қўполлик қилган. Шу сабабли автобус ҳайдовчисининг таниши бўлган Шерали исмли фуқаро уни транспортдан тушириб юборган. Бироқ низо автобусдан тушгандан кейин ҳам давом этган.
Жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзаро жанжаллашиб, жамоат тартибини бузган мазкур икки шахсга нисбатан ҳозирда Ички ишлар органларига тақдимнома киритилган. Эндиликда улар томонидан қилинган хатти-ҳаракатларга ҳуқуқий баҳо берилади.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ