«Умра – 2024»нинг янги мавсуми бошланди

Сақлаш
14:21 / 11.09.2024 199 0

Кеча, 10 сентябрь куни «Умра – 2024» мавсумининг навбатдаги босқич илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

 

Мазкур рейсда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 240 нафар зиёратчи Жидда шаҳрига йўл олган.

 

Маълумот учун, улар сафар доирасида Мадина шаҳрида 3 кун, Макка шаҳрида эса 8 кун бўлади.

 

Хабарда ёзилишича, мавсум давомида 4 нафар тажрибали ишчи гуруҳ ва ҳар бир гуруҳга воиз имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари (элликбоши) ҳамда 2 нафар малакали шифокор зиёратчиларга хизмат кўрсатади.

 

Зиёратчилар Мадинада «Grand Shahba», Макка шаҳрида эса «Al-Ayyam Elite» ва «Marmara Hotel» сингари замонавий меҳмонхоналарда истиқомат қилади. Уларга 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.

 

Умра ибодатини адо этувчилар 11 кун мобайнида Икки ҳарамда тоат-ибодат билан машғул бўлиш билан бирга Макка ва Мадина шаҳарларида муқаддас қадамжоларни ҳам зиёрат қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//