Спорт
Ҳасанбой Дўсматов «The Ring» нашрига профессионал рингда чемпионлик жангини ўтказиш имконияти кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Ўзбекистонлик боксчи деярли ҳамма нарсага эришиб бўлганини айтар экан, агар эришиш қолган нарса бўлса, бу фақатгина профессионал боксда жаҳон чемпиони бўлишини таъкидлаган.
«Мен дунёдаги ҳамма нарсага эришдим, дунёдаги ҳар бир турнирда ғалаба қозондим. Мен икки карра Олимпиада ғолибиман ва Вал Баркер кубоги соҳибиман, эҳтимол бу ҳаваскор бокс тарихидаги охиргисидир.
Агар мен эришмоқчи бўлган нарса қолган бўлса, бу профессионал жаҳон чемпиони бўлишдир. Мен минимал вазн тоифасида WБА йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвонига мажбурий даъвогарман. Жамоам билан чемпионга қарши курашиш имконияти ҳақида гаплашяпман. Бироз дам олганимдан сўнг, минимал вазн тоифасида WБА чемпионлиги учун рингга чиқишга тайёр бўламан, лекин жанг қилишни истаган ҳар қандай юқори вазнли йигитлар, чемпионлар учун очиқман» деган Дўсматов.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ