Спорт
Фото: Ёшлар ишлари агентлиги
Бугун, 10 сентябрь куни Венгриянинг Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақида Спорт вазирлиги маълум қилди.
Хабарга кўра, 197 та эркаклар, 184 та аёллар жамоалари иштирок этаётган ушбу олимпиадада 10 нафар шахматчи ҳар иккала гуруҳда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Турнир швейцарча форматда 11 тур давом этади.
Ўзбекистон шахмат терма жамоаси аъзолари маълум қилинди.
Эркаклар:
▪️ Нодирбек Абдусатторов;
▪️ Жавоҳир Синдаров;
▪️ Нодирбек Якуббоев;
▪️ Шамсиддин Воҳидов ;
▪️ Жаҳонгир Ваҳидов.
.jpg)
Аёллар:
▪️ Афруза Ҳамдамова;
▪️ Нилуфар Якуббаева;
▪️ Умида Омонова;
▪️ Маржона Маликова;
▪️ Нодира Нодиржонова.
(1).jpg)
Таъкидланишича, олимпиада 11 сентябрь куни старт олади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги чемпион сифатида ўз унвонини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, 2026 йилда Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Иқтисод
77659
Жамият
56684
Жамият
55901
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ