«Афғонистонлик аёллар учун бу жуда муҳим» – Саида Мирзиёева Ўзбекистонда таҳсил олаётган Афғонистон фуқаролари ҳақида гапирди

Сақлаш
16:40 / 10.09.2024 633 0

Саида Мирзиёева «Таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни» муносабати билан Қатарда уюштирилган давра суҳбатида иштирок этди.

 

Мирзиёева таклиф учун Қатар давлати таълим, фан ва ижтимоий тараққиёт фонди раиси шайха Муза бинт Носир ал-Миснадга миннатдорчилик билдирган.

 

 

«Ўзбекистон таълим сифатига, айниқса, қизлар ва аёлларнинг билим эгаллашига катта эътибор қаратмоқда. Бу борада юртимиз сарҳадлари билан чекланиб қолаётганимиз йўқ.

 

2018 йили Президентимиз ташаббуси билан Термиз шаҳрида касб-ҳунар таълими маркази очилди, ҳозирга қадар бу ерда 700 нафарга яқин Афғонистон фуқароси таҳсил олди, улардан 200 нафари – хотин-қизлар.

 

Афғонистонлик аёллар учун бу жуда муҳим – мамлакатда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида малакали тиббий кадрлар етишмовчилиги кузатилади.

 

Биз гуманитар инқирознинг олдини олиш йўлида афғонистонлик қизлар ва аёлларни зарурий касбларга ўқитиш ишларини давом эттиришга тайёрмиз. Қатар ҳукумати ва «Education Above All» жамғармаси бўлса, бу борада бизга ёрдам беришга шай», деб ёзади Саида Мирзиёева ўз хабарида.

 

У, шунингдек, мавжуд вазиятни инобатга олиш, бу вазифани уддалаш барча томонлар учун осон бўлмаслигини қўшимча қилар экан, «бу йўлда бор куч-қувватни ишга солишга тайёрмиз», – дейди.

 

 

«Хотин-қизлар учун энг яхши ҳимоя — таълим олиш имкониятидан эмин-эркин фойдаланишдир», дея таъкидлайди Президент ёрдамчиси.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//