Жамият
Мигрантлар Сочидаги рейдлар пайтида қўпол муносабатдан шикоят қилмоқда, деб ёзди Мигрант.uz.
Хабарга кўра, Краснодар ўлкасида мигрантларга қарши катта рейдлар давом этмоқда.
Нашрга бир неча нафар ўзбекистонлик мигрант мурожаат қилган бўлиб, улар текширувлар пайтида қўпол муносабат ва турткилашга дуч келишганини айтган.
Хусусан, мурожаатчилардан бирининг сўзларига кўра, уни ва бошқа мигрантларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бевосита иш жойида, яъни қурилиш майдонида текшира бошлаган.
Хабарда келтирилишича, ўзбекистонлик ишчининг барча ҳужжатлари жойида бўлган. Бу ҳужжатларни тўғрилаш учун у ҳатто анча маблағ сарфлаганини билдирган. Гарчи ҳужжатлар бор бўлишига қарамай, полиция ва ОМОН уни ва бошқа мигрантларни автозакка ўтирғизиб, Адлер полиция бўлимига олиб борган.
У ерда ишчилар 8 соатдан ортиқ муддат давомида сабабсиз ушлаб турилган. Якунда ҳужжати бор мигрантлардан камчилик топилмаган. Улар қўйиб юборилган.
«Иш куни беҳуда кетди. Бу кун учун иш берувчи бизга ҳеч нарса тўламайди. Ҳужжатлар бор, лекин бари-бир бўлимга олиб боришади. Мен ҳужжатларим борлигини айтишга ҳаракат қилдим, нега бўлимга боришим керак десам, шунда ходим ҳужжатларимни қўлимдан тортиб олиб, мени автобусга итариб юборди, бақириб, қўпол гапириб, сўкинди», деган ўзбекистонлик.
Бу биргина ҳолат эмас. Хабарда, шунингдек, яна бир мигрантнинг мурожаати келтирилади.
«Яна бир ўзбекистонлик суҳбатдошимиз, Сочида ҳар куни рейдлар ўтказилаётганини айтади. «Рейдлар жуда жиддий, ишлашнинг иложи йўқ», деб шикоят қилмоқда ўзбекистонлик Э.О. », деб ёзади нашр.
Таъкидланишича, ҳудудий полиция ходимлари нафақат турар жойларда, балки қурилиш майдонларида, бозорларда ва мигрантлар кўп йиғиладиган бошқа жойларда текширувларни фаол ўтказмоқда. Бу ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўзларининг расмий ресурсларида ҳам хабар бермоқда.
Жумладан, 6 сентябрь куни Краснодар шаҳри бўйича Россия Ички ишлар вазирлиги бошқармаси миграция қонунчилигини бузганлик учун бир суткада 52 та маъмурий протокол тузилганини маълум қилган.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ