Россияда ўрмонга ташлаб кетилган ўзбекистонлик муҳожирнинг суяклари топилди

Сақлаш
22:28 / 09.09.2024 783 0

Бир қатор москвалик полициячилар ўрмонда қолдирилган ўзбекистонлик маст эркак иши бўйича судланади. Бу ҳақда Маш телеграм-канали хабар берди.

 

Улар жорий йилнинг май ойида эркакни «ўзига келиб олиши» учун ўрмонга ташлаб кетган. Ўзбекистонликнинг ҳайвонлар талаган танаси эса 3 ойдан сўнг, сентябрь ойида топилган.

 

45 ёшли Ойбек 19 май куни Ликино-Дулёво шаҳрида қўлга олинган. Мигрант реалликдан узиладиган даражада маст бўлган. Шунинг учун уни Дуброво ва Загряжская қишлоғи орасидаги ўрмонга олиб бориб, унутиб қолдиришган.

 

Уйи томон олиб борадиган йўлни унутган Ойбекнинг яқинлари уни қидирувга берган. Бироқ бир неча ойдирки, уни топишни уддасидан чиқишмаган. Кейинчалик, яъни сентябрь ойида унинг ҳайвонларга ем бўлган танаси ўрмондан топилган.

 

Кейинроқ маҳаллий полициянинг кичик лейтенанти ва катта сержанти ишдан ҳайдалган. Эндиликда улар ваколатини суиистеъмол қилганлиги учун судда жавобгарликка тортилиши режалаштирилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//