Жамият
Корея Республикасида муваффақиятли ишлаб қайтган фуқароларга 1 млн 373 минг доллар миқдоридаги пул қайтариб берилади. Бу ҳақида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълум қилди.
Хабарга кўра, 2004–2021 йиллар оралиғида мазкур давлатда E-9 ҳамда H-2 виза турлари асосида муваффақиятли ишлаб ватанга қайтган 2482 нафар фуқаронинг Samsung суғурта тўловлари ҳамда 13-ойлик пулларини қайтариб бериш учун аризаларни қабул қилиш бошланган.
Маълумот учун, Кореяга E-9 визаси билан борган барча ишчилар Samsung суғуртаси учун белгилан миқдордаги тўловни 3 ой ичида ўз ойликларидан автоматик равишда тўлашлари белгиланган. Бундан кўзланган асосий мақсад эса ишчиларни ҳар хил вазиятларда ҳам суғуртали ҳолатда бўлишидир. Лекин бу пуллар фуқаро юртга қайтаётганида қайтариб бериладиган пуллар ҳисобланади.
Фуқаро Корея Республикасидан муваффақиятли ишлаб қайтаётган пайт аэропортда ушбу пулни қайтариб олиши мумкин.
Ушбу ҳавола орқали келтирилган рўйхатда пул маблағларини қайтариб олиш ҳуқуқи бор бўлган фуқароларнинг исм-шарифи келтирилган.
Ушбу фуқаролар тўловларни қайтариб олиши учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вилоятлардаги филиалларига бир қатор ҳужжатларни топширишлари сўралмоқда:
▪️ Фуқаролик паспорт нусхаси (Агар Кореяга борганда фуқаролик паспорти алмаштирилган бўлса, паспортни алмаштирганлик ҳақидаги маълумотномани олиш лозим. Бунда эътибор бериладиган жиҳат – эски паспорт ҳамда янги паспорт рақамлари аниқ қилиб кўрсатилган бўлиши шарт. Исм-шариф инглиз тилида бўлиши керак.);
▪️ Фуқаро номига Миллий банкдан очилган банк ҳисоб рақами ҳужжати (Ҳужжатда фуқаронинг исм-шарифи паспорт расмли бети билан бир хил бўлиши лозим. Кирилл ҳарфда ёзилиши мумкин эмас! Шунингдек, берилган ҳужжатга банк муҳр босиб бериши шарт.);
▪️ Фуқаро номидан тўлдирилган ариза (Ариза анкетасини юклаб олиб, Агентлик филиалларида тўлдириш мумкин.).
Хабарда келтирилишича, бу пуллар ҳозирги кунда EPS маркази ҳисобида ҳам, Агентлик ҳисобида ҳам эмас, балки HRD Кореанинг ҳисоб рақамида турган маблағлар ҳисобланади.
Рўйхатда мавжуд фуқаролар ҳужжатларни камчиликларсиз йиғиб топширганларидан сўнг, Агентлик ва EPS маркази ҳужжатларни Корея томонга юборади. Корея томон ҳужжатларини кўриб чиқиб, фуқаро ўзининг номига очган Миллий банк ҳисоб рақамига пулни ўтказиб беради.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ