Жаҳон
Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 9 сентябрь куни нишонланадиган мамлакат Мустақиллигининг 33 йиллиги олдидан фуқароларини огоҳликка ва ватан ҳимоясига шай туришга чақирди.
Тожикистон лидерининг расмий сайтига жойланган Мустақиллик табригида сўнгги йилларда дунёдаги вазият кескинлашаётгани, замонамизнинг таҳдид ва хатарлари, жумладан, терроризм, экстремизм ва кибержиноят борасида босим ва хавфлар тобора жиддийлашиб бораётгани таъкидланади.
“Шундай нотинч даврда ғафлатда қолмаслик учун биз доим огоҳ бўлишимиз, мустақиллигимиз ва озодлигимизни ҳимоя қилишга тайёр туришимиз керак. Мамлакатдаги хавфсизлик, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш нафақат Ҳукумат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири, балки мамлакатнинг ҳар бир ватанпарвар фуқаросининг асосий вазифасидир” – деб ёзилади табрикда.
У шунингдек, дунё мамлакатлари иқлим ўзгаришининг қурғоқчилик, табиий офатлар ва инфекцион касалликлар тарқалиши каби оқибатларига дучор бўлаётганини ҳам таъкидлаб ўтган.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
77734
Жамият
56713
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ