Жамият
Мансурхон Нурматовнинг акаси, бастакор Мусохон Нурматов 56 ёшда вафот этди. Бу ҳақида бастакорнинг ўғли Юсуфхон Нурматов ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
Нурматов 1968 йили Фарғона вилоятида туғилган. У 1990 йиллар охири, 2000 йиллар бошида ўзбек миллий эстрада санъатидаги юзлаб қўшиқлар мусиқасининг муаллифи ҳисобланади. Жумладан, кўплаб санъаткорлар – Озодбек Назарбеков, Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраев, Абдурашид Йўлдошев, Баҳром Назаров, укаси Мансурхон Нурматов ва ўғли Юсуфхон Нурматов билан ижодий ҳамкорлик қилган.
Унинг «Лайлим», « У гўзал бошқа», «Адашдим», «Яна соғиндим, яна», «Мени севиб қолсайдинг», «Хабаринг йўқ», «Қизми бу, кийикми бу», «Даврага тушган гўзал», «Оҳ, мани ватаним бу», « Келин бўлиб кетар бўлдинг Лайло», «Тўлин ой», «Найсоним Ватан» каби ўнлаб қўшиқлари машҳур.
Шунингдек, Нурматов кўплаб фильмлар учун куйлар басталаган. «Журналист» ва «Қодирхон» каби сериаллар суратга олинишида ҳам ижодкорнинг ғояси ва продюсерлигидан фойдаланилган.
Хабарларга кўра, Мусохон Нурматов узоқ вақтдан буён оғир хасталик билан курашиб келаётган бўлган.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ