Спорт
Отабек Умаров Осиё Олимпия кенгашининг Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланди, деб хабар берди Олимпиада қўмитаси.
Маълум бўлишича, кеча, 8 сентябрь куни Ҳиндистоннинг Ню-Дели шаҳрида ташкил этилган Осиё Олимпия кенгаши (ООК)нинг 44-Бош Ассамблеясида ташкилотнинг раҳбарлик лавозимларига сайловлар бўлиб ўтган.
Жумладан, ташкилотни вақтинчалик бошқариб бораётган Ража Рандхир Сингх ООК Президенти этиб сайланган бўлса, яна 5 та минтақага вице-президентлар овоз бериш йўли билан аниқлаб олинган.
Аҳамиятлиси, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистондан иборат Марказий Осиё минтақаси бўйича ташкилот вице-президентлиги Отабек Умаров зиммасига юклатилган.
Маълумот учун, Умаров бунгача Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича вице-президент эди (муддати қисқа бўлган давр).
Хабарда таъкидланишича, энди Отабек Умаров янги лавозим орқали Осиё қитъасидаги 5 минтақадан бирида Олимпизм ривожига масъул бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам ООКнинг Этика қўмитаси аъзолигига сайланди.
Маълумот учун, мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос бўлган Касимов аввал ҳам ушбу соҳада самарали меҳнат қилган. Хусусан, ҳозирда у Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Юридик қўмитаси раиси ўринбосари сифатида ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда.
Эндиликда у осиёлик атлетлар, йирик спорт тадбирларига мезбонлик қиладиган шаҳарларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида иш олиб боради.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ