Спорт
15 ёшли Шаҳина Йигиталиева пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф46 классида найза улоқтириш дастурининг финал баҳсида иштирок этиб, 43.12 метр натижа билан кумуш медални қўлга киритди.
Маълумот учун, Шаҳина Йигиталиева делегация таркибидаги энг ёш спортчи саналади.
Худди шу йўналишда иштирок этган Розия Эргашева 35.98 метр натижа билан 9-ўринни эгаллади.
Темур Гиязов пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Т44 классида баландликка сакраш дастурининг финал баҳсида 2.03 метр натижа қайд этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Гиязов 2016 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам иштирок этиб, Hanchjou-2022 Пара Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритган. Гиязов «Шуҳрат» медали соҳиби саналади.
Иззат Турғунов Паралимпия мавсумидаги энг яхши натижасини қайд этди. У пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Т11 классида 100 метрга югуришда саралаш баҳсларида маррага 12.82 сонияда етиб келди. Бироқ финал босқичига чиқа олмади.
Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Ф57 классида ядро улоқтириш бўйича финал баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ёрқинбек Одилов 12.95 метр натижа билан, 8-ўринни эгаллади.
Умумий ҳисобда, 6 сентабр куни Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони яна 3 тага кўпайди.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ