Париж-2024 Паралимпия. Кеча яна 3 та медаль қўлга киритилди

Сақлаш
17:36 / 07.09.2024 1147 0

Кеча, Паралимпия баҳсларининг 9-кунида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна 3 та медаль ёзиб қўйилди.

 

Жумладан, пара дзюдочи Кумушхон Ходжаева Ж2 классининг -57 кг вазн тоифасида кечган беллашувларда кумуш медалга сазовор бўлди.

 

Пара дзюдочи Учқун Қуранбоев ҳам Ж2 классининг -73 кг вазн тоифасидаги беллашувларда учинчи ўрин учун курашиб, жанубий кореялик Донгхун Кимни мағлубиятга учратди ва бронза медали соҳибига айланди.

 

Маълумот учун, Қуранбоев Токио-2020 татамиларида кечган Паралимпия баҳсларида олтин медалга эга чиққан эди.

 

15 ёшли Шахинахон Йигиталиева эса енгил атлетиканинг Ф46 классида найза улоқтириш баҳсларида кумуш медаль соҳибига айланди. Ёш спортчи муросасиз баҳсларда 43.12 метр натижа қайд этган. Таъкидлаш лозим, у келаси ой 16 ёшни қарши олади.

 

Бугунги баҳсларда 15 нафар ўзбекистонлик пара-атлет баҳсларга қўшилади.

 

Қуйида уларнинг чиқиш вақтлари кўрсатилган:

 

 

 


Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//