Жамият
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистоннинг иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларига бориб, у ердаги аҳолининг турмуш шароитини ўрганди.
«Кеча Қорақалпоғистон Республикасида иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларга бордик ва жойлардаги аҳволни ўргандик. Ушбу ҳудудларда яшаётган аҳоли ҳаётини яхшилаш, улар учун муносиб шароит яратиш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп» деб ёзди Президент ёрдамчиси ўз Telegram саҳифасида.
Маълумот учун, шу йилнинг август ойида Президент бошчилигида ўтган йиғилишда Қорақалпоғистон аҳолисини рози қилиш, ҳаётини яхшилаш, инсон қадрини улуғлаш бўйича ҳудуд раҳбариятида ташаббускорлик етишмаётгани, туман ҳокимлари эса бунга масъулиятсизлик билан ёндашаётгани кўрсатиб ўтилган эди.
Имкониятларни тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат қилиш вазифаси Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхон Худайберганов зиммасига юклатилган.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ