Жамият
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига доир сайлов бюллетенларининг шакли, матни ва тавсифи тасдиқланди. Бу ҳақида Марказий сайлов комиссияси матбуот хабар берди.
Бунда қуйидагилар назарда тутилган:
▪️ Қонунчилик палатаси депутатлари сайловининг бир мандатли сайлов округлари бўйича сайлов бюллетени;
▪️ Қонунчилик палатаси депутатлари сайловининг ягона сайлов округи бўйича сайлов бюллетени;
▪️ Вилоят Кенгаши депутатлари сайлови бўйича сайлов бюллетени;
▪️ Туман, шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови бўйича сайлов бюллетени.
Хабарда ёзилишича, бир мандатли сайлов округлари бўйича Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми сайлов бюллетенига, сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари ҳамда сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларга лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тартибида киритилади.
Маълумот учун, сайлов бюллетенлари сайлов округи (ҳудуд) бўйича сайловчилар сонини инобатга олган ҳолда чоп этилади.
.jpg)
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Маданият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ