Сиёсат
Германия канцлери Олаф Шольц 15−17 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақида Федерал ҳукумат матбуот котиби Штеффен Хебстрейт маълум қилди.
Хабарга кўра, канцлер 15 сентябрдан 17 сентябргача мазкур икки давлатда меҳмон бўлади. Бу Олаф Шольцнинг Марказий Осиёга илк сафари ҳисобланади.
Хабарда ёзилишича, канцлер ташриф давомида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан икки томонлама мулоқот қилади. Учрашувларда Ўзбекистон ва Қозоғистон билан ҳамкорликни чуқурлаштириш назарда тутилиши тахмин қилинган. Бундан ташқари, асосий эътибори икки томонлама ва ташқи сиёсат масалаларига қаратилади.
Германия етакчиси 17 сентябрь куни Қозоғистонда бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё-Германия» (5+1) иккинчи саммитида ҳам иштирок этади.
Маълумот учун, биринчи саммит ўтган йили Берлинда бўлиб ўтган эди ва унда стратегик минтақавий шериклик тузилган. Шу боис канцлернинг келаси ҳафтадаги сафари ҳам минтақавий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Иқтисод
77659
Жамият
56684
Жамият
55901
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ