Спорт
Париж шаҳрида ўтаётган бу йилги ёзги Паралимпия ўйинлари якунига етмасданоқ Ўзбекистон делегацияси ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилаб улгурди.
Ҳозирда делегация ҳисобида 9 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медаль бор.
Сафия Бурхонова ядро улоқтириш баҳсларида кумуш медалига сазовор бўлганидан хабарингиз бор. Бугуннинг ҳисобидан, шунингдек, Толиббой Йўлдошев диск улоқтириш секторида беллашиб, жамоага 9-олтин медални олиб келди.
57.28 метр натижа қайд этган Йўлдошев чемпионлик билан бирга ўз фаолиятидаги энг яхши кўрсаткични ҳам қайд этди.
Темурбек Гиязов ҳам жамоа ҳисобига бронза медалини қўшиб қўйди.
Т64 классида баландликка сакраш дастурида иштирок этган Гиязов 2.03 метр баландликка сакрай олган.
Таъкидлаш лозим, ҳали олдинда пара енгил атлетика, пара дзюдо, пара сузиш, пара пауэрлифтинг ва пара каноэ бўйича ўзбекистонлик пара-атлетлар ўз чиқишларини кутиб турибди.
Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозиргача 20 тага етди (9 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза).
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ