Жамият
Ўзимизга тегишли буюмларни озода сақлаш яхши. Лекин бу табиатга зарар етиши эвазига бўлмаслиги керак. Масалан, автомобилларнинг фаол кимёвий воситалар ёрдамида ювилиши ичимлик сувига ва ҳавога қандай зарар етказиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? ЎзРФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти фан доктори Бахтиёр Абдуғафур фаcэбоок саҳифасида шу ҳақда ёзди.
“Мойка” муаммоси
Машина ювиш учун «мойка»лар жуда урф бўлди. Уларда, одатда, фаол кимёвий воситалар (активная химия) ишлатилади. Ушбу воситалар таркибида, умумий олинса, анионли ва катионли сирт фаол моддалар (СФМ), ЭТДА (кислотаси) тузлари, натрий ишқори ва турли бўёқлар мавжуд. Асосий моддалари анионли СМФ ҳисобланади. Айрим манбаларга кўра, 15% гача шундай бирикмалар қўшилади. Анионли СФМ кимёвий жиҳатдан ўта фаол ҳисобланади. Қийин эрувчан ёғларни ҳам эритади. “Мойка”га борадиганлар сезган, лекин эътибор бермаган бир нарса: фаол кимёвий восита сепаётганингизда нафас олишингиз қийинлашади. Бу анионли СФМнинг таъсиридир.
Бу моддалар гипоксия — нафас олишни қийинлаштиради. Тез-тез машина ювадиганлар бора-бора тўлиқ нафас олишга қийналади. Юқоридаги воситалар аллергия чақиради. Буйрак ва жигар каби муҳим аъзоларга таъсир этади. “Мойка”дан чиққан сув қаёққа кетади? Унинг назорати борми? Бу саволга мен жавоб бера олмайман. Ҳозир нафақат шаҳарларда, балки туман ва қишлоқларда кўпаймоқда. Бу жойларда оқар сувлар “мойка”ларнинг «фаол кимё»сидан ҳимояланган эмас. Ҳар куни тонна-тонна заҳарли оқава оқизилади, қаёққа оқаётгани, табиий манбалар — экотизимга таъсири илмий таҳлил этилган эмас.
“Мойка”лардаги кимёвий воситаларга қандай асосда рухсат берилган, билмайман. Тупроқларимиз заҳарланган деб собиқ Иттифоқни қоралаймиз, ёмонлаймиз, лекин ҳозирги бу ишимизга қандай баҳо берамиз? Мен “мойка”ларга қарши эмасман, лекин кимёвий воситларни чеклаш керак! Бу воситалардан ҳеч ким ҳимояланган эмас. Сабабини юқорида келтирдим: унинг оқаваси барибир айланиб-айланиб ичимлик сувига қўшилади! Оқава сув буғланиб ҳавога сингиб кетиши мумкин, лекин унинг таркибидаги ҳамма модда тупроқда қолади, бошқа сув манбаси барибир уни “топиб” олади. Балки бизда ҳали маиший кимёвий воситалар ҳақида қонунчилик йўқдир, бундан хабарим йўқ, агар бўлмаса, қонунчилигини ишлаб чиқиш вақти етган. Онкологик касалликлар кўпайиб кетганини кўп гапирамиз. Унутмаслик керакки, бу касалликнинг энг асосий манбаси — маиший кимёвий воситалар! “Мойка”нинг моддалари, ошхонангиздаги ювиш воситалари!
Умид қиламанки, фикрим мутасаддиларга етиб боради ва масала ижобий ечим топади.
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ