Дам олиш кунларида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти прогноз қилинди

Сақлаш
20:35 / 06.09.2024 1189 0

Фото: Афиша.uz

 

6–8 сентябрь кунлари учун Ўзбекистон бўйича кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

 

Ўзгидрометнинг хабарига кўра, бугун Ўзбекистон ҳудудига нисбатан совуқ ва бироз нам ҳаво кириб келиши бошланади.

 

Кундуз куни ҳаво бироз булутли бўлади. Республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида кечга томон баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

 

Дам олиш кунларида ҳам республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 10-15, кундуз кунлари эса 22-27 даражагача пасаяди.

 

6–7 сентябрь кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади. 7 сентябрда баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Бу кунларда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

 

7-8 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари 10-13, кундуз кунлари эса 24-27 даража илиқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//